Миср армиясининг етакчи отрядлари Синай яримороли шимолидаги террорчилик гуруҳларининг олти жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Миср қуролли кучлари расмий вакили полковник Тамер ар-Рифай маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Маълум қилинишича, операция давомида экстремистларнинг 29 нафар тарафдори қўлга олинган.
Бунган ташқари, Рафаҳ аҳоли яшаш пункти яқинида топилган, радикал жангарилар қуроллар ва ўқ-дорилар сақланадиган жой ҳамда мустаҳкам истеҳком сифатида ишлатаётган икки туннель ҳам йўқ қилинди. Ушбу туннелларда катта миқдорда портловчи моддалар ва ишлатишга тайёр қўлбола портловчи мосламалар топилди.
Аввалроқ Синайнинг шимолида Миср ҳарбийлари томонидан «Ансар байт ал-Мақдис» («Қуддус тарафдорлари») экстремистик гуруҳининг беш нафар жангариси йўқ қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)