«Бунёдкор» клуби бош мураббийи Сергей Лушчан «Обод»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг тўлиқ матни «Championat.asia» нашрида кўриниш берди.
«Бунёдкор» Чемпионлар лигасининг дастлабки уч турида мағлуб бўлганди. Кейин эса Олий лиганинг дастлабки уч ўйинидан иккитасида очко йўқотди. Аввал «Олмалиқ», кейинроқ «Обод» Сергей Лушчан жамоаси билан дуранг ўйнашни уддалади.
Матбуот анжуманида иштирок этган журналистлар «Бунёдкор»га етакчи футболчи етишмаётгани борасидаги фикрни ўртага ташлади.
Етакчи? Агар сен ҳар учта тўп узатмасидан кейин адашаверсанг, хатоларга йўл қўйсанг, қандай қилиб етакчи бўласан?! Етакчи — майдонда деярли хато қилмайдиган, жамоани ўз ортидан эргаштира оладиган футболчидир! Бизда бундай ўйинчи йўқ! Буни уч йилдан буён такрорлайман.Мутахассис сўзини давом эттириб, «Бунёдкор»нинг собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимовни ёдга олди. Лушчанни «Бунёдкор»га Қосимов таклиф қилган бўлиб, бир вақтлар Ўзбекистон терма жамоасида бирга тўп сургани шеригига устозлик қила бошлаганди.Сергей Лушчан, «Бунёдкор» бош мураббийи
Аввал Миржалол Қосимов бор эди. Ҳозир эса бизда у йўқ. Энди Жепаров сингари футболчининг ўзи ҳам йўқ.Маълумот учун, Сергей Лушчан бошқарувида «Бунёдкор» икки бор кетма-кет кучли учликка кира олмаган бўлса, сўнгги мавсумни 2-ўринда якунлай олганди. Клуб ўзининг катта муваффақиятларига асосан Қосимов билан эришган.Жепаровни таклиф этиш? Йўқ, биз унинг маошини тўлай олмаймиз. Жепаровнинг ойлик маошини бизда бутун клуб олади, агар ярим ойлигини бўлмаса... Жепаров бой инсон, у ўзига шуни эп кўра олади. Чунки кучли футболчи. Буни у исботлаган ва пешона териси билан ишлаб топган.
Сергей Лушчан, «Бунёдкор» бош мураббийи
Изоҳ (0)