АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон 2013 йилда лавозимини тарк этгандан кейин ҳам мамлакат Давлат департаментининг ўта махфий ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқига эга бўлган. Бу ҳақда АҚШ Конгресси сенати юридик қўмитаси раиси, республикачи Чак Грасслига таяниб, Fox News хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Унинг маълум қилишича, АҚШ президентлик лавозимига собиқ номзоддан ташқари улар билан Клинтоннинг олти нафар ходими ҳам таниша олган. Грасслининг сўзларига қараганда, собиқ давлат котиби 2015 йилнинг апрелида давлат раҳбари лавозимига номзодини қўйиш режаси ҳақида маълум қилгандан кейин ҳам улар билан танишиш ҳуқуқини сақлаб қолган. Бунга гўёки Клинтон мемуарлари устида ишлаши учун рухсат берилган.
«Мазкур ҳуқуқ бекор қилинган-қилинмаганлиги юзасидан Давлат департаментига бир неча мурожаатимга Обама маъмурияти жавоб беришдан бош тортган», — дейди сенатор.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)