29 март куни Жанубий Урал савдо-саноат палатасига ташрифи доирасида Наманган вилояти ва Жанубий Урал тадбиркорлари музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Учрашувда Жанубий Уралдаги турли соҳаларда фаолият юритувчи 50 дан зиёд компания раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.
Жанубий Урал савдо-саноат палатаси Фёдор Дегтярев музокаралар доирасида Россия тракторларини Ўзбекистонда йиғишни йўлга қўйиш, Тошкент аэропортига радио-навигация жиҳозлари етказиб бериш масалалари ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон элчихонасининг энергетика соҳасига «яшил» технологияларни юбориш бўйича мурожаатига Челябинск вилоятидаги олти корхона томонидан жавоб берилган.
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятнинг сифатли тикув ҳамда мева ва сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги имкониятлари ҳақида маълумот берди. Мазкур маҳсулотлар намуналари музокаралар доирасида ташкил этилган кўргазмада намойиш этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон автомобилсозлик ва металлургия соҳасида ҳам қўшма корхоналар ташкил этишга қизиқиш билдираётгани маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консули Равшанбек Матчанов икки томонлама муносабатларнинг яна бир истиқболли йўналиши туризм эканлигини қайд этди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси «Чурилово» агромажмуаси, Челябинск трубопрокат заводининг «Висота 239» қувурларни электр пайвандлаш цехи ва «ЭTЕРНО» МЧЖда бўлди.
Изоҳ (0)