«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Жўрабек Аҳмедов қайд этишича, Маҳаллийлаштириш дастури бўйича 11 турдаги қурилиш материали ишлаб чиқаришни ўзлаштириш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида умумий қиймати 7,4 триллион сўмлик 2500 га яқин лойиҳани амалга ошириш белгиланган.
Жорий йилда 3 триллион сўмлик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, 107 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилиш режалаштирилган. 968 лойиҳани амалга ошириш, маҳсулотлар таннархини 8 фоизга камайтириш устида саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган.
Янги бозорларни ўрганиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Грузия ва Афғонистонда дилерлик тармоқлари ҳамда ваколатхоналарини очиш мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)