28 март куни бўлиб ўтган Португалия — Швеция (2:3) учрашувидан кейин Криштиану Роналду терма жамоаси учун урган голлари сонини 71 тага етказиб олди.
Швецияга қарши мағлубият билан якунига етган ўйинда Кришти ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. 71 та гол уриш учун «Реал Мадрид» аъзоси 138 та учрашувда майдонга тушди. Бу ҳолат 32 ёшли футболчини термаси учун гол урган футболчилар рейтингида кучли ўнликка олиб кирди.
Германия термасининг эндиликдаги собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе, Таиланд термасининг собиқ аъзоси Киатисак Сенамуанг, Саудия Арабистони сафидаги ўйинлари билан танилган собиқ футболчи Мажид Абдулла ҳам 71 та гол уришга муваффақ бўлган.
Маълумот учун, ўз термаси учун гол уришда ҳеч бир футболчи эронлик Али Дайининг рекордини янгилай олмаган. Ўз вақтида Ўзбекистон термаси билан ўйинда хет-трик қилган ҳужумчи форслар учун 149 та ўйинда иштирок этиб, 109 та гол уришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)