НАТОнинг Европадаги қўмондони Кертис Скапаротти борган сари кўпроқ жанговарлик касб этаётган Россияга қарши туриш учун кўп миқдордаги қўшин ва юқори технологияли кузатув воситаларига муҳтож эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Тҳе Washington Examiner маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига қараганда, АҚШ ҳарбийлари дунёдаги энг яхши ва Россияни тўхтатиб туриш имконига эга эканлигига қарамасдан, Россиянинг ўсиб бораётган ҳарбий қудратига қарши туриш учун янада қудратли армия барпо этиши лозим.
Скапаротти ҳозирги пайтда АҚШ Европада қўшинларнинг барча туридаги 60 минг ҳарбийга эга эканлигини маълум қилди.
«Бизга катта куч, эҳтимол қуруқликдаги қўшинларда, масалан, бронетанк дивизияси керак деб ўйлайман», — деди у.
Изоҳ (0)