Тошкент давлат стоматология институтида тиббий таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида жаҳон илм-фан ютуқлари юзасидан маҳорат дарслари ўтказилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон олимлари, шифокорлар, талабалар ва исроиллик мутахассислар иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тошкент давлат стоматология институти проректори М.Дўстмуҳамедов ва бошқалар соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини юксалтиришда тиббий таълим тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Исроилдан келган мутахассислар иштирокида ўтган тадбирда тиббиётнинг турли йўналишлари, жумладан, стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги, офтальмология, нейрохирургия каби соҳалардаги илмий янгиликларга оид маърузалар тингланди.
Ўзбекистонда жамиятнинг барча жабҳалари қатори соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ҳам янги босқичга кўтарилмоқда. Тошкентдаги бир қатор клиникаларда, тиббий олий таълим муассасаларида маҳорат дарсларида иштирок этдик. Бундай ҳамкорлик тиббиёт равнақига хизмат қилади.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Исроилнинг «Хорев» клиникаси раҳбари, профессор Роман Барак
Изоҳ (0)