МТРКнинг «Спорт» телеканали ЖЧ—2018 йўлида кураш олиб бораётган Осиё мамлакатлари иштирокидаги саралаш ўйинларидан 4 тасини намойиш этади. Режага кўра, Ўзбекистон жой олган гуруҳдаги барча учрашув трансляция қилинади.
Тошкент вақти билан 16:00 да Жанубий Корея ва Сурия термалари майдонга чиқиб келади. Томонларнинг Малайзияда бўлиб ўтган илк ўйинида ҳисоб очилмаганди. Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этган бу икки жамоанинг Сеулдаги такрорий ўйини жонли кўрсатилади.
18:00 да эса «Спорт» Ўзбекистон — Қатар учрашувини олиб беради. Тошкент вақти билан 17:00 да старт оладиган Эрон — Хитой ўйини эса 29 март куни 21:30 да кўрсатилади. Бу билан мухлислар Ўзбекистон термасининг бўлажак рақиблари ҳақида қисман тасаввур ҳосил қилиши мумкин бўлади.
Бугун — 28 март куни 22:30 да Саудия Арабистони ва Ироқ термалари ўзаро майдонга тушади. Гарчи Ўзбекистоннинг гуруҳидан жой олмаган бўлса ҳам, «Спорт» бу икки мамлакат футбол жамоалари ўртасидаги ўйинни ҳам жонли кўрсатади. Қайд этиш керак, Саудия термаси Япония, Австралия, БАА каби кучли рақиблар бор гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.
Изоҳ (0)