АҚШ март ойи охирида Эрон, КХДР ва Сурия билан ҳамкорликда Россиянинг саккизта компаниясига нисбатан жорий этган охирги санкциялар Барак Обама маъмурияти қарори билан ишлаб чиқилган. Ҳозирги маъмурият бу қарорни кучида қолдиришга қарор қилган. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили маълум қилди, деб ёзади «Ведомости».
Дипломатнинг аниқлик киритишича, ҳозирги жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкцияларни жорий этиш ҳақидаги охирги қарор АҚШ Давлат департаменти томонидан 17 январь куни қабул қилинган. Дональд Трамп эса 20 январь куни Обама ўрнини эгаллаган.
Янги санкциялар бўйича 17 январь кунги қарор 2017 йилнинг 21 март куни АҚШ Конгрессига тақдим этилгунга қадар ишга киришган маъмурият томонидан ўрганиб чиқилган.
«Санкциялар улар ҳақида билдирги Конгрессга етказилмасдан туриб кучга кирмаган», — дея таъкидлайди дипломат.
Россиянинг қора рўйхатга тушган саккизта компаниясига нисбатан санкциялар икки йил давомида амал қилади.
Изоҳ (0)