Покистонда йўловчи поезди нефть олиб кетаётган автоцистерна билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса 28 март, сешанбага ўтар кечаси Панжоб вилоятининг Шейхупура округида юз берди. Бу ҳақда Dawn хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳодиса оқибатида икки киши — поезд машинисти ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлди. Яна ўн киши жароҳатланди. Поезд составининг бешта вагони ёниб кетди.
Дастлабки маълумотга кўра, темирйўл кесишмасида автоцистернанинг тормози ишламай қолган. Шлагбаум поезд яқинлашган пайтда кўтарилган.
Изоҳ (0)