Hyundai Santa Fe Антарктидани кесиб ўтган биринчи енгил автомобилга айланди. Машина Юнион Кэмпдан Мак-Мердогача ва ортга бўлган масофани 30 кун ичида босиб ўтди, деб хабар бермоқда «Мотор».
Саёҳат учун Arctic Trucks компанияси томонидан баъзи ўзгартиришлар қўшилган Santa Fe моделидан фойдаланилди. Автомобилни афсонавий қутб тадқиқотчиси Эрнест Шеклтоннинг эвараси Патрик Бергель бошқарди. Саёҳат вақтида машина борти ортида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -28 даражагача тушди.
Маълумот учун, Эрнест Шеклтоннинг Трансантарктика экспедициясининг 100 йиллиги (1914–1917 йиллар) муносабати билан ўтказилган саёҳат ҳақида фильм суратга олинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)