Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 5-турида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси 1 апрель куни Тошкентда Қозоғистоннинг Astana Arlans боксчиларига қарши баҳс олиб боради.
Пойтахтдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказиладиган муҳим учрашувда Uzbek Tigers жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар ҳақида маълумот берилганди. «Sports.uz» нашри бўлажак жангларда Қозоғистон шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар таркибини маълум қилди.
-49 килограмм: Темиртас Жусупов (Осиё чемпиони);
-56 килограмм: Илёс Сулейменов (Осиё ўйинлари ғолиби);
-64 килогамм: Дилмурод Мижитов (Қозоғистон чемпионати совриндори);
-75 килограмм: Сапарбай Айдаров (Қозоғистон чемпиони);
+91 килограмм: Антон Пинчук (Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби).
Мавзуга доир: Қаторасига иккинчи йирик ғалабасидан кейин Uzbek Tigers гуруҳда 2-ўринга кўтарилди. Astana Arlans ҳамон яққол пешқадам
Мавзуга доир: Енгилмаган Astana Arlans муддатидан аввал плей-оффда. Uzbek Tigers’нинг имконияти қандай?
Изоҳ (0)