Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон учун ЖЧ—2018 саралашидан жой олган Албанияга қарши учрашув юбилей бўлиб тарихга кирди.
Профессионал карьераси давомида Буффон 1000-ўйинини ўтказди. Шуларнинг 832 таси клублар чекига тушса, яна 168 тасида дарвозабон Италия терма жамоаси дарвозасини қўриқлаган.
Буффон икки йил аввал банкрот дея эълон қилинган «Парма» сафида 220 та учрашув ўтказган. Туриннинг «Ювентус» клубида эса 612 та беллашувда қатнашган. Бунда барча мусобақалар қўшиб ҳисобланган.
Юбилей ўйинда Италия термаси Албания устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди ва Буффон дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Изоҳ (0)