22 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон термаси Осиё чемпионатига тайёрланиш учун Қатар пойтахти Доҳада машғулот олиб бормоқда.
ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, кеча — 23 март куни Жасур Абдураимов мураббийлик қилаётган жамоа мезбон Қатар термасига қарши ўйинда майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида муваффақият қозонган. Ўйиндаги барча голлар «Олмалиқ» аъзоси Забиҳулло Ўринбоев томонидан урилган.
Маълумот учун, Ўринбоев бир эмас, учта кичик мундиалда иштирок этган футболчи ҳисобланади. У фаолиятини «Бунёдкор»да бошлаган бўлиб, кейинроқ «Олмалиқ» сафига қўйиб юборилганди.
Ўртоқлик учрашуви Доҳа, Қатар 23 март, пайшанба
Қатар U22 — Ўзбекистон U22 1:3
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев, 1 (0:1). Забиҳилло Ўринбоев, 55 (0:2). Забиҳилло Ўринбоев, 60 (0:3).Йиғин доирасида Ўзбекистон термаси 25 март куни Канадага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Изоҳ (0)