Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сурияга қарши ўйинини телевизор орқали томоша қилган Виталий Денисов учрашув давомида ўз фикрларини билдириб борди.
Денисов биринчи навбатда стадион чимидан нолиб твит ёзди. Унинг фикрича, бундай майдонда ўйнаш футболчилар учун осон эмас.
Қайд этиш керак, Сурия нотинч вазият сабаб ўйинларини ўз уйида ўтказа олмаяпти. Нейтрал майдон сифатида улар Малайзия яшил майдонларидан фойдаланмоқда. Аввалроқ Ўзбекистонга қарши учрашув ўтадиган стадион мавсумга тайёр эмаслиги сабаб, уч кун қолганида беллашув бошқа стадионга кўчгани эълон қилинганди. Аниқ томони шундаки, ҳар икки терма футболчилари бир хил майдонда ва бир хил шароитда ҳаракат қилди.
Бу мағлубият билан гуруҳдаги вазиятимизни қийинлаштириб қўйдик. Аммо имкониятимиз бор. Биз охиригача курашамиз!Виталий Денисов «Спартак» билан ўйинда жароҳат олгани учун Сурияга қарши учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. У катта эҳтимол билан 28 март куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Қатарга қарши учрашувда иштирок этади.Виталий Денисов, Ўзбекистон термаси аъзоси
Изоҳ (0)