Лондондаги теракт туфайли кечиктирилган Шотландия мустақиллиги масаласида референдум ўтказиш бўйича овоз бериш жараёни 28 март, сешанба куни давом эттирилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
Аввалроқ Шотландия Ассамблеяси (парламенти) Лондонда юз берган теракт муносабати мустақиллик бўйича референдум масаласини кўриб чиқишни кечиктириш ҳақида қарор қилгани маълум бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Лондонда 22 март, пайшанба куни юз берган теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)