Антарктика денгизлари муз қоплами майдони 1 март ҳолатига улар космосдан кузатилган бутун вақт давомидаги энг минимал даражагача қисқариб, 2 миллион 150 минг квадрат километрни ташкил этди. Бу ҳақда 23 март, пайшанба куни Япония Қутб тадқиқотлари миллий институти маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Институтнинг маълум қилишича, ҳозирда Антарктика денгизлари муз қоплами 2000 йилдан 2009 йилгача бўлган даврда қайд этилган энг минимал даражанинг, тахминан, 70 фоизини ташкил қилади. Улар 1978 йилдан буён космос орқали мунтазам кузатиб борилади. Ҳозирги маълумотлар «Сидзуку» илмий сунъий йўлдошидан олинган маълумотларни таҳлил қилиш натижасида олинган.
Қутб тадқиқотлари миллий институти мутахассислари муз қопламининг қисқаришига сув ҳароратининг ошиши, шунингдек, шамоллар ва океан оқимлари йўналиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)