Япония пойтахти Токио шаҳрининг Харадзюку кварталида ичида ухлаш учун каравотли кафе очилди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳар бири 9 минг доллар бўлган 10 та каравот Nescafe кафеси ичида ўрнатилди. Каравотларга ўрнатилган чироқ ва қулоқчинлар мижозларнинг уйқуга кетишига тезроқ ёрдам беради.Муассаса қоидаларига кўра, мижозлар икки соатгача дам олиши ва менюдан камида битта таомга буюртма бериши керак бўлади. Шунингдек, истаганларга уйқудан олдин бир чашка кофеинсиз Nescafe кофеси, уйқудан кейин эса тетиклаштирувчи ичимликлар таклиф қилинади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)