Бағдодда миналаштирилган автомобилнинг портлаши туфайли 23 киши ҳалок бўлди, яна 45 киши яраланди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда, деб ёзади «Европейская правда».
Теракт Бағдод жануби-ғарбидаги ишчи туманида кечаси юз берди.
Ҳужум учун ҳеч ким жавобгарликни зиммасига олмади, бироқ Бағдоддаги бундан аввалги ҳужумлар ИШИД гуруҳи томонидан амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Бағдод жанубий қисмида автомобилдаги бомбанинг портлаши оқибатида 59 киши ҳалок бўлган, 66 кишига жароҳат етган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)