Муборакнинг «Машъал» клуби дарвозабони Жавоҳир Илёсов Олий лиганинг кетма-кет икки турида пенальти қайтариб, журналистлар эътиборига тушди.
«Championat.asia» нашрининг қайд этишича, дарвозабон «Металлург»га қарши ўтган 2-тур ўйинида Дилмурод Каримовнинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасини бартараф этишга муваффақ бўлган.
3-турга келиб «Машъал» Қашқадарё дербисини ўз фойдасига ҳал қилди. Жавоҳир Илёсов бу сафар ҳужумчи Игорь Тараннинг зарбасига муваффақиятсизлик тўнини кийдирди.
Маълумот учун, Жавоҳир Илёсов 1994 йилда таваллуд топган. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинларига чақирилмаган.
Изоҳ (0)