Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири, вице-президент ва Дубай ҳукмдори Муҳаммад бин Рашид Ал Мактумнинг ташаббуси билан Бутунжаҳон бахт кенгаши таъсис этилди. Бу ҳақда «Русские эмирати» нашри хабар бермоқда.
Унинг фикрича, инсон бахтига эришиш учун янгича ёндашувни ишлаб чиқиш лозим.
Кенгаш таъсис этилиши ҳақида 20 март, Бутунжаҳон бахт куни эълон қилинди.
«Кескинликнинг ошиши ва глобал янгиланиш раҳбар ва сиёсатчилардан одамларга умид берувчи ва истиқболни очувчи янги ёндашувларни ишлаб чиқишни талаб қилади», — дея таъкидлайди Муҳаммад.
Кенгашга АҚШ Колумбия университети профессори Жеффри Сакс раҳбарлик қилади, унинг таркибида 12 нафар аъзоси ҳам бўлади. Янги орган келажакда глобал тараққиётни таъминлаш учун бахт халқаро меъёрларини ишлаб чиқади. Кенгаш бир йилда икки марта тўпланади. У, шунингдек, БМТ томонидан маъмурий қўллаб-қувватланади.
«Бахт юқумлидир ва биз дунёда кўпроқ одам ўзларини бахтли ҳис қилиши ва фаровонликдан завқланишини истаймиз», — дейди Дубай ҳукмдори.
Изоҳ (0)