Москванинг «Локомотив» клуби шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисов ўнг оёғининг сон қисмини жароҳатлаб олди.
18 март — шанба куни «темирйўлчилар» Россия Премьер-лигасининг 20-турида «Спартак» клубига қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйинни бошланғич таркибда ўтказган Денисовнинг жароҳатини кейинроқ «Локомотив» матбуот хизмати тасдиқлади.
Ҳимоячи бугун — 19 март куни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади. Бу эса унинг қанча муддатга сафдан чиққанига ойдинлик киритади.
Маълумот учун, Виталий Денисов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сурияга қарши ЖЧ—2018 саралашидан жой олган ўйинига таклиф қилинганди. У учрашув бўлиб ўтадиган Куала-Лумпурга Москва орқали етиб келиши керак эди. Айни вақтда Денисовнинг Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам бериши сўроқ остида турибди.
Изоҳ (0)