Пентагон расмий вакили Жефф Дэвис Суриянинг Ал-Жина шаҳрига йўналтирилган АҚШ авиазарбаси натижасида «Ал-Қоида» жангарилари ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Жефф Дэвис ўз нутқи давомида зарба берилган жой суратини ҳам кўрсатиб, АҚШ самолётлари ўнлаб жангариларни йўқ қилганини таъкидлади.
Пентагон вакили АҚШ қуролли кучларида айни дамда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани ҳақида ахборот йўқлигини қайд этди.
Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Россия томони АҚШни сурияликларни атай ўлдирганликда айбламоқчи эмаслигини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)