Наврўз байрами арафасида Навоий шаҳридаги «Ғалаба» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 144 хонадонга мўлжалланган учта кўп қаватли уйнинг калитлари ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Янги уйга кўчиб ўтган ёш оилалар орасида Шерзод Примов ҳам бор. Унга икки хонали уйнинг калити топширилди.
Наврўз шодиёналари арафасида ўз уйимизга эга бўлганимиз биз учун қўшалоқ байрам бўлди. Биз, ёшларга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан миннатдормиз. Миллий ва замонавий дизайн асосида барпо этилган кенг ва ёруғ хоналар, айниқса, ошхона турмуш ўртоғимга жуда маъқул. Уйда фарзандларимизни бекаму кўст улғайтириш учун барча шароит муҳайё.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Шерзод Примов
Изоҳ (0)