Дунёга машҳур Euronews телеканали Қўқон ва унинг асосий диққатга сазовор маскани — Худоёрхон саройи ҳақида ҳикоя қилади. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Жорий ҳафтада «Ўзбекистондан суратли номалар» (Postcards from Uzbekistan) туркуми мухбири Шеймус Керни Қўқон шаҳри ҳақида ҳикоя қилади.
Мазкур шаҳарнинг ўзига хос жиҳатларини санаш давомида мухбир Қўқон номи «ажойиб, беназир шаҳар» дея таржима қилинишини эътироф этади.
Дастурда бетакрор ранг-баранглиги ва ҳашаматли зийнати билан машҳур бўлган Худоёрхон саройи бир вақтлар Марказий Осиёдаги энг улкан иншоот бўлгани қайд этилади.
Шунингдек, зиёратчилар ўзининг улканлиги билан ҳайратга солувчи сарой олд кўринишидан ўтиб, салобатли ва нафосат билан ишланган ички ҳовлилар, хоналар ва меҳмонхоналарга кириши мумкинлигига алоҳида урғу берилади.
Экскурсияни олиб борувчи Мадина Абдуллаева бир вақтлар саройда 114 та хона ва еттита ҳовли бўлгани ҳақида ҳикоя қилади. Бугунги кунгача эса бор-йўғи 19 та хона сақланиб қолгани, саёҳатчилар тўртта ички ҳовлини зиёрат қилишлари мумкинлиги таъкидланади.
Маълум қилинишича, қадимий меъморий ва тасвирий дурдоналар гўзаллигини сақлаб қолиш мақсадида Худоёрхон саройида таъмирлаш ишлари бир кун ҳам тўхтатилмаяпти.
Қўқон ва унинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги лавҳа томошабинлар ҳукмига қуйидаги жадвал орқали тақдим этилади:
Изоҳ (0)