Сирдарё туманида икки номаълум шахс юзига ниқоб кийган ҳолда нафақахўр, 1953 йилда туғилган аёлнинг уйига бостириб кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Босқинчилар аёлни уриб, тан жароҳати етказиб, 230 минг сўм пули, сариқ металлдан ясалган заргарлик буюми ва Nokia мобил телефонини олиб, воқеа жойидан яширинди.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Сирдарё туманида яшовчи, муқаддам судланган 1989 ва 1991 йилда туғилган шахслар амалга оширгани аниқланиб, улар ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ушбу жиноятни содир этиш сабабларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)