Франция чемпионати 29-турида «Лион» ўз майдонида «Тулуза» футболчиларини қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Манчестер Юнайтед» клубида порлай олмаган голландиялик 23 ёшли футболчи «Тулуза» дарвозасига супер гол урди.
Учрашувнинг 82-дақиқасида «Лион» 3:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Депай рақиб посбонининг дарвозасидан узоқлашганини пайқади ва майдон марказидан тўпни «Тулуза» дарвозасига аниқ йўллади.
Ўйиндан кейин Мемфис Депайнинг голи «МЮ» афсонаси Дэвид Бекхэм томонидан 1996 йили «Уимблдон» дарвозасига киритган голига таққосланди. Голландиялик бу сўзларга ўзига хос жавоб қайтарди.
Мен Дэвид Бекхэм эмасман. Ўзимни у каби буюк футболчига таққослай олмайман.Дэвид Бекхэмнинг «Уимблдон» дарвозасига майдон марказидан киритган голи:Мемфис Депай, футболчи
Мавзуга доир: «Юнайтед»га келиши билан машҳур 7-рақамни олган ва ўзидан аввалгиларни такрорлай олмаган Депай «Лион» сафига ўтиб кетди
Маълумот учун, «Лион» Франция чемпионати 29-туридан кейин захирасида 1 ўйини билан 50 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)