Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида номаълум аёл «Қўйлиқ» автобуслар шоҳ бекатида Миробод туманида яшовчи 1993 йилда туғилган аёлнинг пластик карточкаларидаги пул маблағини нақд қилиб бера олишини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Шундан сўнг аёл ҳисобида 19 миллион ва 42 миллион сўм бўлган иккита пластик карточкани олиб, олти миллион сўмини нақдлаштириб бериб, қолган 55 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан олиб кетди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу фирибгарлик жиноятини Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланди ва у ушланди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)