АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг разведка бўйича махсус қўмитаси Оқ уйдан 13 март, душанбага қадар Барак Обама томонидан президент Дональд Трампнинг телефон орқали суҳбатларини эшитиш ташкил этилганлиги исботини тақдим этишни талаб қилди. Бу ҳақда Associated Press маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Талабнома қўмита раиси демократ Девин Нуньес ва унинг партиядоши Адам Шифф томонидан йўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ўзидан олдинги президент Барак Обамани сайлов кампанияси давомида унинг Trump Tower’даги қароргоҳида телефон орқали суҳбатларини эшитишда айблаган эди.
Обаманинг вакили собиқ президент ҳеч қачон Америка фуқароларининг ҳеч бирини эшитиш ҳақида фармойиш бермаганлигини маълум қилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)