Тошкентда ички ишлар ходими 700 минг сўм пора олаётган вақтда қўлга олинди

2017 йил 28 февраль куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлимига қарашли милиция таянч пункти инспектори пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Милиция таянч пункти инспектори «Жиззах Сити» кафесида содир этилган майда безорилик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал этиш учун пора тариқасида 700 минг сўм пул олаётган вақтда махсус инспекция ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси биринчи қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 3 март куни Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда «Жиззах Сити» кафеси ҳудудида фоҳишалик билан шуғулланувчи 25 нафар қиз ва муқаддам судланган 30 нафардан ортиқ шахс борлиги аниқланган эди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

↓ KEYINGI XABAR ↓
Scroll to top