Янги Зеландияда акула кийимидаги эркак ҳамда унинг қора кўзойнак тақиб олиб, кўк рўмолча билан юзини беркитиб олган шериги АЁҚШга ўғриликка тушди, деб хабар бермоқда UPI агентлиги.
Ҳодиса 7 март, сешанба куни Янги Зеландиянинг Кентербери шаҳри яқинида содир бўлди. Маҳаллий вақт билан тунги соат 02:00 да жиноятчилар BP (British Petroleum) автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчасига кирди. Улардан бири пичоқ билан, иккинчиси эса болға билан қуролланган эди.
Улар ойнали витринани синдирди. Сотувчи қўрққанидан унинг шериги дам олаётган хонага яширинди. Шундан кейин жиноятчилар номаълум миқдордаги ширинликлар билан АЁҚШни тарк этди.АЁҚШ ходимлари томонидан чақирилган ҳуқуқ-тартибот вакиллари ҳозирча жиноятчиларни қўлга олганича йўқ. Полиция кузатув камералари ёрдамида олинган кадрларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб, ғалати кийимдаги эркакни кўрганлар уларга мурожаат қилишини сўради.Кентербери полицияси
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)