Венгрия бош вазири Виктор Орбан миграцияни терроризмнинг «Троян оти» деб атаб, айни дамда муҳожирларнинг камайган ҳолати вақтинча эканлигини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Миграция терроризмнинг ‘Троян оти’ ҳисобланади. Бизга кўчиб келаётган одамлар бизнинг маданият ва анъаналаримизга биноан яшашни истамаяпти», — деди Орбан.
Бош вазир, шунингдек, миграция масаласи унга сабаб бўлган ҳолатлар юзага келган мамлакатларда ушбу муаммолар ечим топмагунича ҳамда мазкур масала натижасида пайдо бўлувчи хатарлар тан олинмагунча сақланиб қолишини қайд этди.
Венгрия бош вазири АҚШ президенти Дональд Трамп сиёсати тарафдорларидан бири бўлиб, у муҳожирларга мамлакатга киришига тўсқинлик қилиш мақсадида Венгриянинг жанубий чегараларида девор қуришни мўлжалламоқда.
Орбан кўпчилигини мусулмонлар ташкил этувчи муҳожирлар Европанинг христиан динига хос ўзлик ва маданиятига таҳдид солишини таъкидлади.
Изоҳ (0)