Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 2-туридан жой олган уч беллашув хотин-қизлар халқаро байрами куни бўлиб ўтди.
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Локомотив» ўз майдонида «Сўғдиёна» устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди. Жиззах клуби бир тур аввал «Бунёдкор» майдонида 70-дақиқадан кейин гол ўтказиб юборганди, бу сафар «Локомотив» стадионида ҳам шунча дақиқа туриб бера олди.
«Локомотив»дан ташқари Олий лигага қайтган «Динамо» ҳам кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Самарқандда «Шўртан»ни қабул қилган клуб 4 йил-у 4 ой олдин ўзининг элитадаги сўнгги йирик муваффақиятига эришганди, деб ёзди «Championat.asia». «Динамо» ўшанда «Андижон» клубини ҳам 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Мавсумни «Қизилқум» устидан қозонилган ғалаба билан бошлаган «Пахтакор» Фарғонада 2 очко йўқотди. «Нефтчи»га қарши ўйин давомида дарвозалар даҳлсиз қолди.
Ўзбекистон Олий лигаси 2-тур 8 март, чоршанба
Изоҳ (0)