«Юнайтед» ҳимоячиси Маркос Роҳонинг 17 ёшли жияни Аргентинада собиқ полициячи томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
Ўсмир ўз шериги билан полициячига ҳужум қилишга уринган ва кўксидан ўқ қабул қилиб олган. Нафақадаги полициячи ўқ узгач, унинг шериги воқеа жойида ҳалок бўлган. Роҳонинг жияни эса шифохонада жон таслим қилган.Маҳаллий полициянинг қайд этишича, икки ўсмир такси автомашинасини олиб қочишга уринган. Ҳайдовчи уларнинг ҳамласидан қутулиб қолди, уни ҳимоя қилишга уринган собиқ полициячи эса оҳир-оқибат ўзини ҳимоя қилиш учун ўқ узишга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)