Футбол бўйича Хитой Супер лигасида 2017 йилги мавсум расман старт олди.
Янги регламентга кўра, Хитой клублари майдонда уч нафар легионер хизматидан фойдаланиши мумкин. Бу қарор кечикиб қабул қилингани учун, аввалроқ етакчи клублар камида беш нафардан хорижлик футболчи билан шартнома имзолаб улгурганди. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган «Шанхай СИПГ» клуби ҳам.
Мазкур жамоа бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Осиё Чемпионлар лигасининг кетма-кет уч ўйинида Аҳмедовни тўлиқ ўйнатган бўлса, Супер лиганинг дастлабки турида футболчини қайдномага киритмади ҳам. Бразилиялик уч юлдуз футболчи майдонга тушди ва ўйин тақдирини ҳам айнан шу трио ҳал қилди.
Қизиқ томони, рақиб Анзур Исмоилов тўп сурадиган «Чангчун Ятай» клуби эди. Уч бразилияликка қарши Исмоилов тўлиқ ҳаракат қилди. Унинг жамоадошлари ҳисобни биринчи бўлиб очган бўлса-да, якунда 5 та гол ўтказиб юборди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитой Супер лигасидаги учинчи вакили Егор Кримец ҳам Аҳмедов каби қайдномага кирмади. Мамлакатнинг сўнгги икки йилликдаги чемпиони — «Гуанжоу Эвергранд»га қарши майдонга тушган «Бейдзинг Гуоан» 1:2 ҳисобида енгилди. Жамоа бош мураббийи уч нафар легионер лимитини иккита бразилиялик ва туркиялик Бурак Йилмаз билан тўлдирди.
Ўзбекистонлик футболчиларнинг Хитой Супер лигасида ўйин амалиётига эга бўлмаслиги мамлакат миллий терма жамоаси манфаатларига зид ёки зид эмаслиги борасида аниқ маълумот йўқ.
Хитой Супер лигаси 1-тур 4 март, шанба
«Шанхай СИПГ» — «Чангчун Ятай» 5:1
Голлар: Фан Циадонг, 26 (0:1). Халк, 34-пен (1:1). Элкесен, 43 (2:1). Элкесен, 51 (3:1). Элкесен, 59 (4:1). Ву Леи, 90+1 (5:1).5 март, якшанба
Изоҳ (0)