Испаниянинг Ибица шаҳри марказида жойлашган муҳофаза остидаги боғда ўрмон ёнғини юзага келди, деб хабар беради «Газета.ru».
Ёнғин натижасида йўллар ёпилиб, бир неча хонадон аҳолиси хавфсиз жойга кўчирилган.
Жумладан, Ибица шаҳри атрофидаги ҳалқа йўлининг бир қисми ва Санта-Эулалияга олиб борувчи йўл ёпиб қўйилди.
IBIZA hoy 🔥🔥🔥🔥🔥🔥: https://t.co/4ilx8SMNPf через @YouTube
— Artiom Pavlov (@AntoniPavlov) March 6, 2017
Кучли шамол сабаб олти метр баландликкача кўтарилган оловни ўчириш мураккаблашмоқда.
Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Қайд этилишича, бешта автомобиль ёниб кетган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)