Nissan автоконцерни 27 февраль куни Лондон, Милтон-Кинс ва Бристол шаҳарлари йўлларида Nissan Leaf ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказди, деб хабар бермоқда TJournal.
Машина ичида камида битта муҳандис бўлган, бироқ синов давомида ходимлар атиги бир неча марта бошқарувга аралашган. Компания ходимларининг маълум қилишича, синов вақтида ҳайдовчисиз автомобилларнинг бирортаси йўл-транспорт ҳодисасига учрамади.
Nissan ҳайдовчисиз машиналарни биринчи марта Европа йўлларида синовдан ўтказгани таъкидланди. Муҳандислар автомобиллар учун кўплаб йўл белгилари, чорраҳалар, автотураргоҳ ва пиёда ўтиш жойлари бўлган йўлларни танлаган. Синов вақтида автомобилнинг максимал тезлиги соатига 100 километрни ташкил қилди.
Компания вакилларининг айтишича, полиция фақатгина ичида ҳайдовчи бўлган прототипларни синовдан ўтказишга рухсат берган. Nissan Leaf 5 та радар, 12 та камера ва 4 та лазер билан жиҳозланган.
Олинган маълумотлар Nissan’нинг Токио–2020 Олимпия ўйинларида фойдаланиши режалаштирилган кейинги версия автомобиллари учун керак бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)