Аёллар болалар ва беморларга қаров, тозалаш ва таом тайёрлаш каби ҳақ тўланмайдиган ишларни эркакларга нисбатан салмоқли даражада кўп бажаради. Бу ҳақда Oxfam қашшоқликка қарши кураш халқаро ташкилоти ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар беради «Газета.ru».
Ҳисоботга кўра, аёлларнинг иқтисодиётга қўшаётган бундай ҳиссаси йилига 10 триллион доллар ёки дунё ялпи ички маҳсулотининг 13 фоизини ташкил этади. Улар шу туфайли кўпинча таълим олиш, ҳақ тўланадиган ишга жойлашиш ёки лавозимдан воз кечишга мажбур бўлади.
Экспертларнинг таъкидлашича, дунёда ҳақ тўланадиган ишларни бажарадиган аёллар сони эркакларга нисбатан 700 миллион кишига кам. Жаҳон миқёсида аёллар ва эркаклар маошлари орасидаги ўртача фарқ 23 фоиздан иборат.
155 давлатда эркакларни аёлларга нисбатан кўпроқ иқтисодий ҳуқуқлар билан таъминлайдиган ҳеч бўлмаса битта қонун мавжуд. Иш, маош ва иқтисодий ҳуқуқлардаги тенгликни таъминлаш учун эса 170 йил керак бўлади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!