Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Пойтахтдаги эски ҳайвонот боғи ҳудудида 12 гектар майдонни эгаллаган Бобур номли Тошкент марказий боғи қурилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» маълум қилди

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Бўлажак боғ атрофида ўрнатилган эскизлардан мазкур манзил барча ёшдагилар учун дам олиш ва спорт билан шуғулланиш масканига айланишини тахмин қилиш мумкин. 

Бу ерда сайр учун сўқмоқлар ва кўплаб ўриндиқлардан ташқари, югуриш ва велосипед йўлаклари, футбол майдони, очиқ тренажёрлар жойлаштирилиши кўзда тутилган. 

Боғда 150 ўринли қаҳвахона барпо этилади, кўл марказидаги оролча эса тўй тадбирлари ва фотосессиялар учун мўлжалланган. Сув ҳавзаси қирғоғида қайиқлар учун кичикроқ жой ажратилади. 

Янги боғ 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар