Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 2 март куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Австралия гуруҳи муқобил директори ҳамда Жанубий Кореядаги вакили С.Парк билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр алмашди.
С.Парк Сеул ҳар доим Ўзбекистонга стратегик ҳамкор сифатида қарашини ва бундан буён ҳам Банк линияси бўйича зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)