Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 28 февраль куни Жаҳон банки лойиҳаси раҳбари А.Шривастава ва БМТ Тараққиёт дастурининг Сеулдаги глобал сиёсат масалалари бўйича маркази директори Б.Хорват бошчилигидаги бирлашган гуруҳ миссияси вакиллари билан учрашди.
Сенат ахборот хизматининг хабар беришича, бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар миссиянинг Ўзбекистондаги фаолиятининг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашди.
Шунингдек, «Ўзбекистонда инвестиция муҳитини такомиллаштириш» лойиҳасининг мақсадлари ва муддатлари ҳамда ушбу лойиҳанинг концепциясини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)