Амирликларнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган ATP таснифига кирувчи нуфузли мусобақада ўзбекистонлик Денис Истомин биринчи ғалабаси эвазига асосий тўр беллашувларига йўлланма олганди. Бироқ мамлакатнинг биринчи рақамли теннисчи мукофот жамғармаси 2 миллион 429 минг доллар бўлган турнирнинг иккинчи босқичига йўл ола билмади.
Бунда унинг йўлига голландиялик Робин Хаас тўғаноқ бўлди ҳамда икки сет натижасига кўра 6:2, 6:4 ҳисобларида зафар қучди. Аввалроқ Денис Истомин мазкур теннисчига қарши иккита ўйин ўтказган бўлиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам имкониятни бой бериб қўйганди.
Маълумот учун, Денис Истомин жаҳон теннис рейтингида 68-ўринни эгаллаб турган бўлса, Робин Хаас бор-йўғи икки поғона юқорида — 66-ўриндан жойлашганди.
Изоҳ (0)