Шу йилнинг 30 июнь куни «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчилари «Камп Ноу»да бўлиб ўтадиган хайрия учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда «Чемпионат» Каталония клуби расмий сайтига асосланиб маълумот берди.
Беллашувдан тушадиган пул «Барселона» фондига ўтказиб берилади. Учрашувга кириш чипталари 10 евродан 21 еврога қадар этиб белгиланган.
Айтилишича, «Барселона»нинг яқин ўтмишдаги футболчилари шу вақтга қадар «Камп Ноу» стадионида хайрия ўйини ўтказмаганди.
«Манчестер Юнайтед» ва «Барселона» фахрийларининг жавоб ўйини санаси ҳам аниқ. 2 сентябрь куни томонлар «Олд Траффорд»да такроран ўйин ўтказиб, мухлисларни стадионга чорлайди.
Изоҳ (0)