Шимолий Корея хорижий компаниялар тармоғи ёрдамида халқаро санкцияларни четлаб ўтмоқда. Бу ҳақда БМТ ҳисоботи билан танишиб чиққан Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Ядро қуроли ва баллистик ракеталар ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилиш учун БМТ томонидан КХДРга нисбатан жиддий санкциялар жорий этилган. Шимолий Корея тақиқларни қисман четлаб ўтишга эришаётганлиги маълум қилинганидан сўнг, БМТ ўз суриштирувини ўтказди.
«Бир қатор шахслар ва банклар ҳам санкциялар жорий этилганлигига қарамасдан, пуллар, одамлар ва товарларни, жумладан, қурол ва у билан боғлиқ материалларни кўчириш техникаларига яхши ўргатилган агентлардан фойдаланиб, фаолиятини давом эттирмоқда», — дейилади ҳисоботда.
Жумладан, БМТ КХДР Эритрея билан ҳарбий алоқалар учун мўлжалланган қурилмалар бўйича қандай савдо қилаётганлигини мисол тариқасида келтирган: сўнгги буюртма доирасида етказилган 45 қути маҳсулот Малайзиядаги КХДР билан боғлиқ компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган.
БМТ ўзига аъзо мамлакатлар ҳукуматларидан шимолий кореялик дипломатларга нисбатан ҳушёр бўлишни сўради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)