Самарқанд вилояти Матбуот уйида ўтказилган анжуманда коммунал соҳада учраётган муаммолар шу соҳа раҳбарлари иштирокида муҳокама этилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Бугунги кунда аҳолидан тушаётган энг кўп мурожаатлар айнан коммунал хизматлар юзасидан эканлиги таъкидланди. Шу билан бирга, дебитор қарздорлик ҳам энг катта муаммолардан бири бўлиб турибди.
Мисол учун, биргина электр энергиясидан 2017 йил биринчи январь ҳолатига 660 миллиард сўм дебитор қарздорлик мавжуд. Табиий газдан эса бу қарздорлик 601 миллиард сўмни ташкил этади.
Январь ойида 8,1 миллиард сўмлик табиий газнинг пули тўланмаган. Бу эса хизмат сифатига йил сайин ёмон таъсир ўтказмоқда.
Ҳар куни эллик нафардан зиёд истеъмолчи асоссиз қарздорлик бўйича бизга мурожаат қилади. Кўпинча бундай қарздорлик ҳисоблагичлардан нотўғри фойдаланиш, истеъмол қилинган табиий газ пулини назоратчиларга топшириш орқали юзага келмоқда. Асоссиз тарзда қарздор бўлиб қолаётган истеъмолчилар ҳам бор. Айтиш лозимки, назоратчининг табиий газ пулини истеъмолчидан талаб қилиши қонунга зиддир. Агар қарздорлик мавжуд бўлса, назоратчи огоҳлантириши мумкинАнжуманда таъкидланишича, йил охиридан бошлаб янги турдаги электрон ҳисоблагичларни газтаъминот идоралари ҳисобидан хонадонларга ўрнатиш бошланади.Шукрулло Маҳмудов, «Марказгазтаъминот» унитар корхонаси директори
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)