АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг Франциядаги мухлислари уни мазкур Европа давлати президентлиги учун номзод сифатида кўрсатишни хоҳламоқда, деб хабар беради «Газета.ru».
Қайд этилишича, Парижда Obama17 ёзувли ва Обама сурати туширилган плакатлар пайдо бўлган.Ташаббус муаллифлари французлардан собиқ АҚШ президенти Франциядаги президентлик сайловида иштирок этиши учун бу ҳақдаги петицияга имзо чекишни сўрамоқда.
Ташкилотчиларнинг тахминича, бу ғоя амалга ошиши учун 1 миллион имзо тўпланиши лозим.
АҚШ собиқ президентининг мухлислари Обама номзодини Франция президенти лавозимига илгари суриш ғояси аввалроқ, унинг президентлик ваколатлари тугашига икки ой қолганида туғилганини қайд этди.
«Биз чиндан ҳам яхши кўрадиган инсонимизга овоз бериш имконига эга бўлишни орзу қиламиз», — деди ғоя тарафдорларидан бири.
Масаланинг бир «лекин»и бор — Франция президенти француз бўлиши лозим. Обама эса француз эмас.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)