ЮНИСЕФ тўртта мамлакат — Жанубий Судан, Нигерия, Сомали ва Яманда 1,4 миллион бола очликдан ҳалок бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда BFMTV нашри маълум қилди.
Экспертлар хулосаларига кўра, Яманда тўйиб овқат емасликдан 462 минг, Нигерияда эса 450 минг бола азият чекмоқда.
Сомалида қурғоқчилик туфайли 185 минг бола очликдан ҳалок бўлиш ёқасида, бир неча ойдан сўнг уларнинг сони 270 мингга етиши мумкин. Яна шунча бола Жанубий Суданда очликдан азият чекмоқда.
ЮНИСЕФ ижрочи директори Энтони Лайк фожианинг олдини олиш учун зудлик билан вазиятга аралашиш зарурлигини билдирди. «Биз улардан кўпчилигини ҳали қутқара оламиз», — деди у.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)