15 февраль, чоршанба куни Афғонистондан қўшинларнинг олиб чиқиб кетилиши 28 йиллигига бағишланиб Чирчиқда ҳалок бўлган байналмилал аскарлар ҳайкалининг қайта очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Зумрад Шожалилова Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Ҳалок бўлганларнинг оилалари, ветеранлар, Россия Федерацияси генераллари, «Ветеран» Ўзбекистон байналмилал жангчилари бирлашмаси, Афғонистонда ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этиш учун йиғилди.
Тадбирда байналмилал аскарлар, урушда вафот этган аскарлар оиласи, давлат органлари ва жамоатчилик вакиллари, ҳарбий билим юрти курсантлари иштирок этди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)