Нью-Йоркдаги Christie’s кимошди савдо уйида 100 йиллик стол лампаси 2,8 миллион долларга сотилди. Харидор номаълум бўлиб қолишни афзал топди, деб хабар бермоқда Luxurylaunches.
Pink Lotus лампаси Tiffany Studios томонидан 1906 йили яратилган бўлиб, атиги битта нухсада ишлаб чиқарилган.
Бронза тагликда турадиган лампа сурат соладиган рангли ойна техникаси бўйича ишланган ва унда 2 мингга яқин турли рангдаги шишалар ишлатилган.
Лампанинг алоҳида қисмлари мисли зар қоғоз билан ўралган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)